Биз ҳақимизда

Qadam.shop маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўз бизнесларини илгари суришда ёрдам беради.

Биз электрон тижоратнинг тезлиги ва кучидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва мижозлар ўртасидаги ҳамкорликни осонлаштиришга хизмат қиламиз.

Ҳаридор ва ҳамкорлар нега бизни танлайдилар?

Халқаро иқтисодий статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти дунёдаги энг тез ривожланаётган давлатлардан бири ҳисобланади. Бу шубҳасиз, мамлакатда ишлаб чиқаришнинг сезиларли даражада ўсиши натижасидир. Ушбу тараққиёт бизнес учун потенциал бозорни яратади.

Бозорни шуқур таҳлил қилганимиздан сўнг, биз тадбиркорлар ўртасида шериклик алоқаларининг инновацион усулини таклиф қилишга қарор қилдик. Бизнинг асосий устунлигимиз – ҳар бир мижозга хос бўлган ёндашув.

Биз ишонамизки, ҳар бир бизнес ўзига хос ва бошқасига ўхшамайди. Шунинг учун биз мижозлар билан индивидуал равишда ишлаймиз. Ҳозирга қадар биз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан юзлаб суҳбатлар ўтказдик, уларнинг муаммоларини билиб олдик ва ушбу тўсиқларга қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқдик.

Бизнинг стратегияларимиз:

  1. Фойдаланувчиларга фойдаланиш учун қулай бизнес платформасини таклиф қилиш;
  2. Веб-сайтимизда келтирилган маҳсулотларнинг халқаро импортчиларини жалб қилиш;
  3. Электрон тижорат билан боғлиқ барча техник муаммоларни ҳал қилиш орқали тадбиркорларга фақат ўз бизнесига эътибор қаратиш учун имконият яратиш;
  4. Бир вақтнинг ўзида бир нечта тилларда маҳсулотларни реклама қилиш имкониятини бериш.