Тўлов ва маҳсулотни етказиш

Тўлов ва махсулотни етказиш усуллари

Тўлов:

  1. Махсулотни сотиб олиш учун сиз “саватча” тугмасини босиб, сотиб олмоқчи бўлган махсулотингизни танлашингиз керак.
  2. Танлаганингиздан сўнг саватчага ўтганингизда, сиз қўшган маҳсулотлар рўйхати очилади. Кейин, “Буюртма бериш” тугмасини босинг.
  3. Ойнада сиз тўлдиришингиз керак бўлган “Алоқа маълумотлари” ва “Етказиб бериш усуллари” пайдо бўлади.

Шундан сўнг сизга кўпроқ мос келадиган тўлов усулини танлашингиз мумкин:

Тўлов жойида:

Пластик карта ва нақд пул орқали тўланади;

Электрон тўлов тизимлари орқали тўловлар вақтинчалик мавжуд эмас;

(Бунга сабаб масофадан туриб тўлов амалга оширилганда юзага келадиган муаммолар ва хавфни бартараф этиш. Тўлов, буюртма кўрсатилган манзилга етиб борганидан сўнг амалга оширилади).

Барча маълумотларни тўлдиргандан сўнг, “Буюртма бериш” тугмачасини босинг;

Кейинчалик, «Менинг буюртмаларим» саҳифасига йўналтириласиз, унда сизнинг буюртмангизнинг ҳолати ёзилади.

Етказиб бериш:

Сиз буюртма қилган маҳсулот Qadam.shop “Буюртма етказиш” кичик шаҳобчаларига юборилади (бепул). Сиз у ердан буюртмангизни олиб кетишингиз мумкин. Aгар сиз етказиб беришни курйер орқали амалга оширсангиз, (хизмат пуллик) сизнинг товарларингиз Qadam.shop сайтида рўйхатдан ўтиш пайтида сиз киритган манзилга етказилади. Буюртма беришдан олдин бизнинг қўнғироқ марказимизга мурожаат қилиб қўшимча маълумот олишингиз, буюртма жойини ўзгартиришингиз мумкин.

Онлайн дўконимизда буюртма қилинган товарларни олишнинг бир неча йўллари мавжуд:

Фарғона шаҳар бўйлаб етказиб бериш:

Стандарт. Онлайн дўкон буюртмани тасдиқлаганидан кейин 72 соат ичида буюртмани Фарғона шаҳар марказида  жойлашган Qadam.shop шаҳобчасига етказиб беришни ўз зиммасига олади. Агар сиз буюртмангизни ўз манзилингизга етказиб беришини талаб қилсангиз бунда етказиб бериш хизмати пуллик ҳисобланади.

Бундай ҳолда операторларимиз билан боғланиб, буюртмангиз ва етказиб бериш ҳақида умумий маълумот олишни маслаҳат берамиз.

Фарғона шаҳар ичида тезкор етказиб бериш нархи 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача бўлиши мумкин. Етказиб бериш вақти 8:00 дан 18:00 га қадар  амалга оширилади.

Агар буюртма белгиланган муддат ичида етиб келмаган вақтда сиз менежерларимиз билан боғланиб барчасига ойдинлик киритишингиз мумкин. Бунда форс-мажор ҳолатлари камдан кам вақтда, техник сабабларга кўра буюртма бироз кечиктирилиши мумкин. Бундай ҳолда, бизнинг куреримиз биринчи навбатда сизни кечикиш ҳақида огоҳлантиради ва буюртмангизни  имкон қадар тезроқ етказиб беради.